ЖАМИЯТ

РОССИЯДА МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИ УЧУН 10 ЙИЛЛИК ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ


01.05.2021   2526

Электрон ҳужжатда хорижий фуқаро ҳақида барча керакли маълумотлар ҳимояланган кўринишда сақланади. Ҳужжат муддати 10 йил бўлиб ундан сўнг янгисига алмаштирилади, дея хабар бермоқда sputnikuzbek телеграм канали.

Россияда 90 кундан ортиқ муддатга қолишни истаган барча хорижий фуқаролар, уларнинг мақсади ўқиш, иш, даволаниш ва бошқа бўлишидан қатъий назар, ана шундай электрон ҳужжат расмийлаштириши керак бўлади.

Хабарда айтилишига кўра, биринчи навбатда ушбу тизим Москвада ишга тушади.