Хорижда

РОССИЯ МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА ПЕНСИЯ ТЎЛАМОҚЧИ


13.06.2019   66

Россия Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари (ЕОИИ) дан келган меҳнат мигрантларига пенсия тўлайди – бу имзолашга тайёрланаётган пенсия таъминоти тўғрисидаги келишувда кўзда тутилган, деб ёзади РБК.

Ҳозирда мигрантлар Россия пенсия фондига пул ажратишади, аммо пенсия олишмайди.

ЕОИИ ўртасида пенсия таъминоти тўғрисидаги келишувда мигрант ишлаган ва пенсия фондига пул ажратган мамлакат у ўз мамлакатига қайтиб кетганидан кейин ҳам пенсия тўлашини кўзда тутади.

Масалан, қозоғистонлик мигрант Россияда ишлаб, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганидан сўнг Қозоғистонга қайтиб кетса ҳам Россия томони унга пенсия тўлашда давом этади. Агарда Россия фуқароси ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлса ва масалан, Арманистонга кўчиб кетса, унга пенсияни яна Россия тўлайди.