Эълон ва билдирувлар

«РИЭЛТОР ЭКСПЕРТ КОНСАЛЬТИНГ» ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


04.11.2021   565

«РИЭЛТОР ЭКСПЕРТ КОНСАЛЬТИНГ» МЧЖ ТОМОНИДАН БОШЛАНҒИЧ БАХОСИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ОШИБ БОРИШ ТАРТИБИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН

ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Аукцион савдосига, «Асака» АТ банки Андижон вилоят филиалига тегишли мол-мулклари қуйидаги ЛОТлар бўйича қўйилмоқда:

1. ЛОТда, Андижон вилояти Избоскан тумани Урганжи МФЙ Ойдинбулоқ кўчасида жойлашган, ер участкасининг умумий майдони 9242,03 кв.метр, шундан жами қурилиш ости майдони 1486,38 кв.метр бўлган «Махсулотларни ишлаб чиқариш цехи» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 4 613 793 393 сўм.

2. ЛОТда, Андижон тумани Оқ-ёр қишлоғи Нохатак МФЙ А.Хакимов кўчасида жойлашган, ер участкасининг умумий майдони 600,0 кв.метр, шундан жами қурилиш ости майдони 400,60 кв.метр, жами фойдаланиш майдони 346,70 кв.метр бўлган «Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 1 056 849 322 сўм.

3. ЛОТда, Андижон тумани (Асака йўли) Кўнжи қишлоғи Терактаги махалласида жойлашган ер участкасининг умумий майдони 646,0 кв.метр, шундан жами қурилиш ости майдони 178,50 кв.метр бўлган «Ишлаб чиқариш ва савдо дўкони» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 841 501 000 сўм.

4. ЛОТда, Андижон вилояти Улуғнор тумани Шахриобод МФЙ Шукрона кўчасида жойлашган ер участкасининг умумий майдони 531,25 кв.метр, шундан жами қурилиш ости майдони 531,25 кв.метр бўлган «Мева сабзавотларни сақлаш совутиш» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 665 539 500 сўм.

5. ЛОТда, Андижон тумани (Асака йўли) Чем махалласида жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1200,0 кв.метр, шундан жами қурилиш ости майдони 519,18 кв.метр бўлган 24 п.метр ўрама девордан иборат уч қаватли «Ошхона» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси – 1 977 045 500 сўм.

6. ЛОТда, Андижон шахар А.Юлдашев кўчаси 48-манзилда жойлашган ер участкасининг умумий майдони 886,81 кв.метр, шундан жами қурилиш ости майдони 376,34 кв.метр бўлган «Маъмурий бино» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси – 2 243 752 947 сўм.

Аукцион савдоси, 2021 йилнинг 19-ноябр куни соат 15:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар иш кунлари соат 09:00 дан - 16:00 гача қабул қилинади. Ушбу мулклар 2021 йилнинг 19-ноябр кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, уларнинг такрорий савдолари 2021 йилнинг 26-ноябр ва 3-10-17-24-31 декабр кунлари соат 15:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 10.00 да тўхтатилади.

Мулклар қуйидаги шартлар асосида сотилади:

  • савдо ғолиби эълон қилинган кундан бошлаб, 20 (йигирма) кун муддат ичидан кечиктирмай олди-сотди шартномасини имзолаш;
  • сотиб олинган мулк учун жами тўловни узоғи билан 5 (беш) йилдан кўп бўлмаган муддатда, сотувчи томонидан белгиланган тўлов жадвали асосида тўлаб бориш;
  • мулкни зарардан, ёнғиндан ва табиий офатлардан сотиб олувчи хисобидан шартноманинг тўлиқ муддатига суғурта қилиш;
  • олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчига мулк хуқуқи берилгунга қадар, мулкни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар (жумладан солиқ харажатлари) сотиб олувчи томонидан тўлиқ қоплаб бериш;
  • олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчи мулк қийматининг 100 фоизли тўловини тўла амалга оширганидан сўнг, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан унинг номига расмилайтириш.

Мулкга қизиқиш билдирган талабгорлар, тегишли банк вакили иштрокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар, савдо ташкилотчиси билан “Закалат пули тўғрисида”ги келишуви имзоланиб, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги гаров (заклат) пули, савдо ташкилоти «Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖнинг «Алоқабанк» Андижон вилоят бошқармасидаги МФО:00401, СТИР:302748830, 2020 8000 5002 6582 6001 щисоб рақамига тўланганидан сўнг аукцион савдосида иштрок этадилар.

Савдо ташкилотчисига, жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, савдода қатнашувчи ишончли вакил учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома, гаров (заклат) пули тўлаганлиги хақида тўлов хужжати асли тақдим этилади. Консалтинг хизмат хақи хисобида қўшимча тўловлар олиниши мумкин.

Маълумот учун: Маълумот учун: Андижон шахар А.Темур Шох кўча 14-уй. Тел: (+998 93) 9101112:

Лицензия RL 002, RR-0289.