Эълон ва билдирувлар

«Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖ томонидан босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


02.11.2021   1356

«Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖ томонидан бошланғич бахоси

босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган

ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Аукцион савдосига, «Асака» АТ банкининг Асака филиалига тегишли бўлган мол-мулклари қуйидаги ЛОТларда қўйилмоқда.

1. ЛОТда, Андижон вилояти Асака тумани Кужган ҚФЙ Кужган МФЙ худудида жойлашган, ер участкасининг умумий майдони 13052,52 кв.метр, жами қурилиш ости майдони 1429,74 кв.метр, жами фойдаланиш майдони 1264,56 кв.метр бўлган «Машина трактор парки» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 542 988 948 сўм.

2. ЛОТда, Андижон вилояти Асака тумани Кужган ҚФЙ Кужган кўчасида жойлашган, ер участкасининг умумий майдони 1175,38 кв.метр, жами фойдаланиш майдони 640,8 кв.метр бўлган «Паррандахона» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 206 407 562 сўм.

Аукцион савдоси, 2021 йилнинг 17 ноябр куни соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар иш кунлари соат 09:00 дан - 16:00 гача қабул қилинади. Ушбу мулклар 2021 йилнинг 17 ноябр кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, уларнинг такрорий савдолари 2021 йилнинг 24 ноябр ва 1-8-15-22-29- декабр кунлари соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 10.00 да тўхтатилади.

Мулклар қуйидаги шартлар асосида сотилади:

савдо ғолиби эълон қилинган кундан бошлаб, 10 (ўн) кун муддат ичидан кечиктирмай олди-сотди шартномасини имзолаш;

сотиб олинган мулк учун жами тўловни узоғи билан шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 кун ёки қисман тўланган тақдирда, сотувчи томонидан белгиланган тўлов жадвали асосида тўлаб бориш;

мулкни зарардан, ёнғиндан ва табиий офатлардан сотиб олувчи хисобидан шартноманинг тўлиқ муддатига суғурта қилиш;

олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчига мулк хуқуқи берилгунга қадар, мулкни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар (жумладан солиқ харажатлари) сотиб олувчи томонидан тўлиқ қоплаб бериш;

олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчи мулк қийматининг 100 фоизли тўловини тўла амалга оширганидан сўнг, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан унинг номига расмилайтириш.

Мулкга қизиқиш билдирган талабгорлар, тегишли банк вакили иштрокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар, савдо ташкилотчиси билан “Закалат пули тўғрисида”ги келишуви имзоланиб, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги гаров (заклат) пули, савдо ташкилоти «Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖнинг «Алоқабанк» Андижон вилоят бошқармасидаги МФО:00401, СТИР:302748830, 2020 8000 5002 6582 6001 ҳисоб рақамига тўланганидан сўнг, аукцион савдосида иштрок этадилар.

Савдо ташкилотчисига, жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, савдода қатнашувчи ишончли вакил учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома, гаров (заклат) пули тўлаганлиги хақида тўлов хужжати асли тақдим этилади. Консалтинг хизмат хақи хисобида қўшимча тўловлар олиниши мумкин.

Маълумот учун: Андижон шахар А.Темур Шох кўча 14-уй. Тел: (Қ998 93) 910 11 12:

Лицензия RL 002, RR-0289.