Эълон ва билдирувлар

«Риэлтор эксперт консальтинг» МЧЖ томонидан бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


08.07.2021   2739

«Риэлтор эксперт консальтинг» МЧЖ томонидан бошланғич бахоси

босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган

ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Савдога, «Асакабанк» АЖ бошқарувининг 04.06.2021 йилдаги 268-сонли йиғилиш баёнига асосан, «Асака» АТ банки Андижон вилоят филиалига тегишли, Андижон шахар А.Навоий Шох кўчаси 96-манзилдаги кўп қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган жами қурилиш ости майдони 71,25 кв.метр, жами фойдаланиш майдони 183,81 кв.метр бўлган «Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси» бино ва иншоотининг бир қисми ва ертўласининг 5/1 қисми қўйилмоқда. Бошланғич бахоси - 1 170 784 562 сўм.

Аукцион савдоси, 2021 йилнинг 23 июл куни соат 15:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар иш кунлари соат 09:00 дан - 16:00 гача қабул қилинади. Ушбу мулклар 2021 йилнинг 23 июл кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, уларнинг такрорий савдолари 2021 йилнинг 30-июл ва 6-13-20-август кунлари соат 15:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 10.00 да тўхтатилади.

Мулклар иккинчи босқичда қуйидаги шартлар асосида сотилади:

савдо ғолиби эълон қилинган кундан бошлаб, 20 (йигирма) кун муддат ичидан кечиктирилмай олди-сотди шартномасини имзолаш;

фоиз хисоблаш, шартнома тузилаётган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида;

сотиб олинган мулк учун қолган 85 фоизи тўловни узоғи билан 5 (беш) йилдан кўп бўлмаган муддатга, сотувчи томонидан белгиланган тўлов жадвали асосида (сўнги тўлов муддатини узайтириш хақуқисиз) тўлаб боришини амалга ошириш;

мулкни зарардан, ёнғиндан, табиий офатлардан ва бошқа хатарлардан сотиб олувчи хисобидан шартноманинг тўлиқ муддатига суғурта қилиш (бунда, олди-сотди шартномасига суғурта бўйича наф олувчи томон сифатида банк филиали кўрсатилиши юзасидан банд киритиш);

олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчига мулк хуқуқи берилгунга қадар, мулкни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар (жумладан солиқ харажатлари) сотиб олувчи томонидан тўлиқ қоплаб бериши юзасидан шартномага банд киритиш;

олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчи мулк қийматининг 100 фоизли тўловини тўлиқ тўланишини амалга оширганидан сўнг, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан унинг номига расмилайтириш.

Мулкга қизиқиш билдирган талабгорлар, тегишли банк вакили иштрокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар, савдо ташкилотчиси билан “Закалат пули тўғрисида”ги келишуви имзоланиб, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги гаров (заклат) пули, савдо ташкилоти «Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖнинг «Алоқабанк» Андижон вилоят бошқармасидаги МФО:00401, СТИР:302748830, 2020 8000 5002 6582 6001 щисоб рақамига тўланганидан сўнг аукцион савдосида иштрок этадилар.

Савдо ташкилотчисига, жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, савдода қатнашувчи ишончли вакил учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома, гаров (заклат) пули тўлаганлиги хақида тўлов хужжати асли тақдим этилади. Консалтинг хизмат хақи хисобида қўшимча тўловлар олиниши мумкин.

Маълумот учун: Маълумот учун: Андижон шахар А.Темур Шох кўча 14-уй. Тел: (+998 93) 9101112:

Лицензия RL 002, RR-0289.