Эълон ва билдирувлар

«РИЭЛТОР ЭКСПЕРТ КОНСАЛЬТИНГ» МЧЖ ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


06.09.2021   453

ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Савдога, «Асака» АТ банки Андижон вилоят филиалига тегишли қуйидаги мулклар қўйилмоқда.

1-ЛОТда, Андижон шахар А.Навоий Шох кўчаси 96-манзилдаги кўп қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган жами қурилиш ости майдони 71,25 кв.метр, жами фойдаланиш майдони 183,81 кв.метр бўлган «Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси» бино ва иншоотининг бир қисми ва ертўласининг 5/1 қисми. Бошланғич бахоси - 1 170 784 562 сўм. (ККС кушилган холда)

2-ЛОТда, Андижон вилояти Улуғнор тумани Шахриобод МФЙ Шукрона кўчасида жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1704,82 кв.метр, жами қурилиш ости майдони 705,45 кв.метр бўлган «Дам олиш маскани ва мева сабзавотларни сақлаш совутгич» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 1 552 453 125 сўм. (ККС кушилган холда)

Аукцион савдоси, 2021 йилнинг 21 сентябр куни соат 15:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар иш кунлари соат 09:00 дан - 16:00 гача қабул қилинади. Ушбу мулклар 2021 йилнинг 21 сентябр кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, уларнинг такрорий савдолари 2021 йилнинг 31 декабр кунига қадар ойма-ой яъни 28-сентябр, 5-12-19-26-октябр, 2-9-16-23-30-ноябр хамда7-14-21-28-31-декабр кунлари соат 15:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 10.00 да тўхтатилади.

Мулклар иккинчи босқичда қуйидаги шартлар асосида сотилади:

  • савдо ғолиби эълон қилинган кундан бошлаб, 20 (йигирма) кун муддат ичидан кечиктирилмай олди-сотди шартномасини имзолаш;
  • фоиз хисоблаш, шартнома тузилаётган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида;
  • сотиб олинган мулк учун қолган 85 фоизи тўловни узоғи билан 5 (беш) йилдан кўп бўлмаган муддатга, сотувчи томонидан белгиланган тўлов жадвали асосида (сўнги тўлов муддатини узайтириш хақуқисиз) тўлаб боришини амалга ошириш;
  • мулкни зарардан, ёнғиндан, табиий офатлардан ва бошқа хатарлардан сотиб олувчи хисобидан шартноманинг тўлиқ муддатига суғурта қилиш (бунда, олди-сотди шартномасига суғурта бўйича наф олувчи томон сифатида банк филиали кўрсатилиши юзасидан банд киритиш);
  • олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчига мулк хуқуқи берилгунга қадар, мулкни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар (жумладан солиқ харажатлари) сотиб олувчи томонидан тўлиқ қоплаб бериши юзасидан шартномага банд киритиш;

олди-сотди шартномасига мувофиқ, сотиб олувчи мулк қийматининг 100 фоизли тўловини тўлиқ тўланишини амалга оширганидан сўнг, топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан унинг номига расмилайтириш.

Мулкга қизиқиш билдирган талабгорлар, тегишли банк вакили иштрокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар, савдо ташкилотчиси билан “Закалат пули тўғрисида”ги келишуви имзоланиб, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги гаров (заклат) пули, савдо ташкилоти «Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖнинг «Алоқабанк» Андижон вилоят бошқармасидаги МФО:00401, СТИР:302748830, 2020 8000 5002 6582 6001 ҳисоб рақамига тўланганидан сўнг аукцион савдосида иштрок этадилар.

Савдо ташкилотчисига, жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, савдода қатнашувчи ишончли вакил учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома, гаров (заклат) пули тўлаганлиги хақида тўлов хужжати асли тақдим этилади. Консалтинг хизмат хақи хисобида қўшимча тўловлар олиниши мумкин.

Маълумот учун: Маълумот учун: Андижон шахар А.Темур Шох кўча 14-уй. Тел: Қ998 (93) 910-11-12:

Лицензия RL 002, RR-0289.