Эълон ва билдирувлар

«Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖ бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


30.10.2021   754

«Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖ томонидан бошланғич бахоси

босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган

ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Аукцион савдосига, Андижон вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУКга тегишли бўлган мулклари, қуйидаги ЛОТлар бўйича савдога қўйилмоқда.

1. ЛОТда, Андижон вилояти Балиқчи тумани Балиқчи қишлоғи Марказ кўчасида жойлашган, умумий ер сатхи майдони 1653,26 кв.метр, жами қурилиш ости майдони 370,32 кв.метр бўлган «Қозонхона» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 148 078 004 сўм.

2. ЛОТда, Андижон вилояти Булоқбоши тумани Булоқбоши қишлоғи М.Исмоилий кўчасида жойлашган, умумий ер сатхи майдони 173,0 кв.метр, жами қурилиш ости майдони 87,0 кв.метр бўлган «Қозонхона» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 39 256 378 сўм.

3. ЛОТда, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шахри Мустақиллик 15 йиллиги МФЙ Андижон кўчасида жойлашган, умумий ер сатхи майдони 400,0 кв.метр, жами қурилиш ости майдони 124,10 кв.метр бўлган «Қозонхона» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 45 255 520 сўм.

4. ЛОТда, Андижон вилояти Улуғнор тумани Бобур МФЙ Марказий шифохона худудида жойлашган, умумий ер сатхи майдони 496,0 кв.метр, жами қурилиш ости майдони 118,70 кв.метр бўлган «Қозонхона» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 37 912 868 сўм.

5. ЛОТда, Андижон вилояти Асака тумани Зарбдор қишлоғи Чек махалласида жойлашган, умумий ер сатхи майдони 58,10 кв.метр, жами қурилиш ости майдони 58,10 кв.метр бўлган «Қозонхона» бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари. Бошланғич бахоси - 16 268 125 сўм.

Аукцион савдоси, 2021 йилнинг 29 ноябр куни соат 15:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар иш кунлари соат 09:00 дан - 16:00 гача қабул қилинади. Ушбу мулклар 2021 йилнинг 29 ноябр кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, уларнинг такрорий савдолари 2021 йилнинг 6-13-20-27 декабр кунлари соат 15:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 11.00 да тўхтатилади.

Мулкга қизиқиш билдирган талабгорлар, ДУК ёки савдо ташкилоти вакили иштрокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар, риелторлик савдо ташкилотчиси билан “Закалат пули тўғрисида”ги келишуви имзоланиб, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги гаров (заклат) пули, савдо ташкилоти «Риэлтор эксперт консалтинг» МЧЖнинг «Алоқабанк» Андижон вилоят бошқармасидаги МФО:00401, СТИР:302748830, 2020 8000 5002 6582 6001 щисоб рақамига тўланганидан сўнг, аукцион савдосида иштрок этадилар.

Риелторлик савдо ташкилотчисига, жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, савдода қатнашувчи ишончли вакил учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома, гаров (заклат) пули тўлаганлиги хақида тўлов хужжати асли тақдим этилади. Консалтинг хизмат хақи хисобида қўшимча тўловлар олиниши мумкин.

Маълумот учун: Андижон шахар А.Темур Шох кўча 14-уй. Тел: (Қ998 93) 910 11 12:

Лицензия RL 002, RR-0289.