Андижон 24

РЕСПУБЛИКАДАГИ БАРЧА ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ, ДОРИХОНАЛАР МАЖБУРИЙ ТАРЗДА ЯГОНА ПЛАТФОРМАГА УЛАНАДИ


23.02.2021   2228

Аҳолига интерактив тиббий хизматларни олиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил иловаларни ишлаб чиқилади.

Президентнинг "Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида “IT-Med” МЧЖ ташкил этилади.

“IT-Med” МЧЖга соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш, жорий қилиш, кузатиш ва хизмат кўрсатиш вазифаларини тегишли ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат берилмоқда.

Қарорда белгиланишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Ягона платформага уланади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январгача аҳоли ва тизим фойдаланувчилари томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил иловаларни ишлаб чиқилиб, ишга туширилади.

Манба: uznews.uz

https://uznews.uz/uz/article/29174/