Андижон 24

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АНДИЖОН ТУМАНИДА


13.02.2021   1590

Ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи Андижон туманидаги 12-сонли мусиқа ва санъат мактабида ёшлар билан учрашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 1- ишчи гуруҳ раҳбари Ш.Раҳимов, АТБ “Микрокредитбанк” Республика бошқаруви кредитлаш департаменти директори М.Ражабовлар туман ёшлари билан мулоқот чоғида 44 нафар ўз муаммоларини айтди. Ёшлар ер олиш, бандлигини таъминлаш ва банк кредити ажратилишидагимасалаларда амалий ёрдам сўради.

Мурожаатлар рўйхатга олиниб, чора-тадбир ишлаб чиқилди ва ижроси юзасидан масъуллар бириктирилди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати