Спорт

«РЕАЛ» МУТАХАССИСЛАРИ АНДИЖОНДА


25.11.2018   570

Ўзбекистон футбол ассоциациясини Испаниянинг «Реал» академияси билан имзолаган шартномасига асосан Хави Вира ва Эктор Висенте каби етук мутахассислар Андижонга келдилар. Ўзлари билан мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятидан танланган, 2 нафардан жами 28 нафар ёш футболчи, 14 нафар мураббий билан ташриф буюрдилар. Уч кун давомида болалар билан машғулотлар ўтказилди.Танлаб олинган болалар орасида Андижон футбол академиясининг ўқувчилари Оятилло Тўхтасинов ва Шерзод Ваҳобовларнинг борлиги қувонарлидир. Испаниялик мутахассисларнинг академиямиз ўсмирларига қизиқиши ортганлиги сабабли улар билан махсус машғулотлар ўтказилди.

F. Абдураҳимов.