Андижон 24

РАВШАН ЭРМАТОВ ЭНДИ ЎФА ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ


17.06.2019   2573

Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишдаФИФА ҳаками, жаҳон чемпионатлари рекордчиси Равшан Эрматов ўз аризасига кўра ишдан кетган Умид Аҳмаджонов ўрнига Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллади.

Маълумот ўрнида: Равшан Эрматов 1977 йил 9 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Тошкент вилоятининг «Ғазалкент» клубида ўйнаган.Кейинчалик 25 ёшидан бошлаб ФИФА ҳаками сифатида иш олиб борди. Беш марта Осиё қитъасининг энг яхши ҳаками деб топилган. «Ўзбекистон Ифтихори» кўкрак нишони, «Эл-юрт ҳурмати» ва «Буюк хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган. Жаҳон чемпионати финал босқичида энг кўп ўйин бошқарган ҳакам ҳисобланади. У мундиалда 11 та ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлаган.