ЖАМИЯТ

Рамазонда мутолаа завқи: ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҲИКМАТЛАРИДАН


01.05.2020   789

Ҳар кишининг ҳиммати дунёлиқ бўлса, унинг ҳиммати шумлиғидан ҳамма ёмон иши дунёлиқ қаторида бўлур. Ҳар кишининг ҳимматида иймон бўлса, унинг тамом дунёлиқ иши иймон қаторида бўлур.

***

Ҳар киши илмли бўлганига зуҳд-тақвосиз хурсанд бўлса, китоблиқ бадхазмлар қаторига киргай.

***

Ўзини танимайдурган киши Худони нечук таниса бўлур?!

***

Бир сурув қўй ичра юз уч бўри кирганда бўладиган ғавғодан, соатлик шайтон фасоди зиёдароқдир. Ва юз шайтоннинг одамийга қиладурган фасодидан нафснинг одамийга қиладирган фасоди ёмонроқдир.

***

Одамийга ёмон айб шуки, ўзига зиён еткурадиган нарсага (эришганига) шод бўлғай (масалан, ўғри катта пул ўғирладим, деб севинади, аслида у охиратини куйдиради).

***

Ҳар кишики тариқатга кирибдир, гуноҳкор халққа инкори қолмас (яъни, гуноҳ қилишдан ўзини тия олиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермаслигини англаб етади ва бу йўлга (тариқатга) кирмаганларгаачинади).

Нажмиддин ИКРОМИЙ

Сизларга илинди.