ЖАМИЯТ

Рамазон неъматлари: ХУРМО


01.06.2018   1721

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида хурмо билан оғиз очганлари ҳаммага маълум ва машҳур. Шу боис аксар мусулмонлар рўза ойида хурмо билан оғиз очишни ўзларига одат қилишган.

Шифокорлар Аллоҳнинг охирги пайғамбари хурмо билан бежиз оғиз очмаганларини, чунки Қуръони Каримда номи кўп марта зикр этилган хурмо меваси саломатлик учун, айниқса, рўза тутганлар учун кўп жиҳатдан фойдали эканинитажрибалар билан исботлашган.

БМТнинг маълумотларига кўра, хурмо асосан Яқин Шарқ давлатларида энг кўп етиштирилади ва хорижга экспорт қилинади.

Тунис хурмо етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради.2017 йилда Африка шимолидаги мазкур мамлакат 250 миллион 940 минг АҚШ доллари миқдорида хурмо экспорт қилган. Ке-йинги ўринлар Саудия Арабистони,Исроил, Эрон, Покистон, БАА, АҚШ, Жазоир, Ироқ, Франция давлатларига тегишли.

А. Рашидов

тайёрлади.