Андижон 24

РАКЕТАМОДЕЛЬ СПОРТИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ


23.04.2019   3334

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят техник ва амалий спорт турлари марказининг режасига асосан 19-20-апрель кунлари Хўжаобод туманида ракетамодель спорти бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди.

Мазкур мусобақада 16 та жамоадан 32 нафар ёш спортчи иштирок этди.


Мусобақа якуний натижаларига кўра Бахром Раимохунов (“S-3-A” моделлар синфи Жалақудуқ тумани ЎСТК), ДониёрСобироа (“S-3-A” моделлар синфи Пахтаобод тумани ЎСТК), Абубакир Дилмуродов (“S-3-A” моделлар синфи Андижон шаҳар ЎСТК УК) 1-ўринни эгаллашди. МухаммадиНеъматжонов (“S-6-A” моделлар синфи Андижон ЎСТК УК), Фаррух Ясинов (“S-6-A” моделлар синфи Улуғнор тумани ЎСТК)

Шахризода Мухаммадаминова (“S-6-A” моделлар синфиАндижон шаҳар ЎСТК УК) 2-3- ўринларга сазовор бўлдилар.

Умумжамоа ҳисобидаАндижонЎСТК УК биринчи, Андижон шаҳар ЎСТК УК иккинчива Пахтаобод тумани ЎСТК учунчи ўринга сазовор бўлишди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

«auz.uz» online гуруҳи.