Андижон 24

Рақамлар тилга кирганда...: ХОРИЖИЙ КАПИТАЛ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР 222 ТАГА ЕТДИ


12.02.2019   1134

2019 йил 1 январьҳолатига вилоятимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган хориж капитали иштирокидаги корхоналар сони222тани ташкил этди. Уларнинг 131 таси қўшма, 91 таси эса хорижий корхона ҳисобланади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан172тага ёки29,1% га ўсган.

Вилоят статистикабошқармасининг ахборотномасида қайд қилинишича, мазкур корхоналарнингасосий қисми Андижон шаҳри (89 та , 40,1 %), Андижон (18 та, 8,1 %), Шаҳрихон (17 та, 7,7 %) ва Асака (14 та, 6,3%) туманларида фаолият юритмоқда. Хорижий капитал иштирокида ташкил этилган энг кам корхоналарБўз(4 та,1,8%), Улуғнор(4та,1,8%), Жалақудуқ (5 та, 2,3%), Пахтаобод (5 та, 2,3 %)ваХўжабод(5 та, 2,3 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади. Бу эса мазкур ҳудудларда хорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб этади.