Жамият

Раисни сардорлар сайлайди


16.01.2018   314

Андижон давлат университетида ёшлар етакчиси иштирокида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси – иттифоқ Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев, ш=ар ва туман кенгашлари раислари иштирок этди.

Йиғилишда Кенгаш томонидан 2017 йилда йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил этилди. Жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда вилоят кенгашининг “Камалак” сардорлари ҳам иштирок этиб, келгусида тизимни янада жонлантириш зарурлиги муҳокама этилди. “Камалак” болалар ташкилоти раисларининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан сардорлар танқидий фикрларини билдирди. Бундан кейин “Камалак” раисларини сардорлар сайлайдиган бўлди.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.