Хорижда

ПРОТЕЗ ҚЎЛ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ


15.11.2018   1410

Бойнтон-Бич шаҳри (АҚШ) полициячилари Крис Руден исмли ногирон шахсга унга тегишли, қиймати 150 минг доллар турувчи бионик қўлини қайтариб беришди.

Айтилишича, унинг протез қўли бир неча кун аввал номаълум кимсалар томонидан машинасидан ўғирлаб кетилган. Йигит дарҳол полицияга мурожаат қилди. Тез орада йўл четидаги буталар орасидан ўғирланган нарса топилди. Жиноятчилар бировнинг протез қўлини сотолмасликларини англаб, ундан қутулишни маъқул кўришган, деган тахмин бор.