Хорижда

Президентлик курсиси учун


18.12.2017   335

Россияда келгуси йилнинг 18 март кунига белгиланган президентлик сайлови кампанияси расман бошланди. “Российская газета”да бу ҳақда Федерация Кенгашининг тегишли қарори эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг раиси Элла Памфилованинг сўзларига қараганда, сайловда 23 нафар шахс, жумладан амалдаги президент қатнашиш истагини билдиришган.

Бугундан эътиборан комиссия ҳисоб рақамига сайловни ташкиллаштиришга йўналтирилган бюджет маблағлари туша бошлайди. Мазкур мақсад учун 14,807 миллиард рубль ажратилиши кўзда тутилган.