Андижон 24

Президентимиз ташриф буюрган жойларда:«ANDIJAN SILK.CO» РИВОЖЛАНИШ, ДАРОМАД ВА ИШ ЎРНИ


31.05.2018   1439

Юртбошимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғидаАндижон туманида барпо этилган "Andijan Silk.Co" масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Хитойқўшмакорхонасини кўздан кечирди.

Бу ерда хитойлик ҳамкорлар ёрдамида2,4 гектар майдонда 5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Хитой давлатидан сўнгги русумдаги йигирув ва тўқув дастгоҳлари келтирилди.

Ўз навбатида кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бухоро шаҳридаги "Бухоро бриллиант силк" масъулияти чекланган жамиятида 60 нафар ёшларнингкасбий маҳорати оширилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи мазкур корхонанинг очилишига бағишланган тантанага уланди. Рамзий тугма босилгач, пиллани қайта ишлаш линиялари иш бошлади. Шу куннинг ўзида йилнинг чилги ҳосили биринчи бор қабул қилинди.

Жорий йилдаАндижон, Булоқбоши, Избоскан, Пахтаобод ва Марҳамат туманларидаги фермер хўжаликлари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.

Биринчи мавсумнинг ўзида 917 тонна пиллақабул қилиниб, қайта ишлаш режалаштирилган. Иккинчи ва учинчи мавсумларда бу кўрсаткич янада ортади.

– Хитойлик мутахассислар касб сирларини ўргатмоқда,– дейди иш юритувчи Феруза Акбаралиева. – Жамоанинг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Биринчи навбатда вақтинча ишсиз, уйда ўтирганларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратяпмиз. Йил охирига қадар жамоа аъзоларининг сони 300 нафарга етади.

Соҳа ривожида асосий озуқа-тут етиштириш алоҳида ўрин эгаллайди. Мутахассислар бу борада ҳам янгиликка қўл урди. "Марҳамат - 2017" навли тут яратилди. Марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий "Ўзбекистон" ва Япониянинг "Ошима" навларини пайванд қилиш орқали яратилган янги навдаги тутнинг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги икки баробар юқори.

Бир сўз билан айтганда,"Andijan Silk.Co" ривожланиш, даромад ва иш ўрни демакдир. Дастлабки қадамлар унинг истиқболидан дарак.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.