Андижон 24

Президент сайлови олдидан: СИЁСИЙ ФАОЛЛИК, ҚОНУНИЙЛИК ВА ЯНГИ ҚАДАМЛАР


04.02.2021   1573

Амалдаги йилда республикамизда навбатдаги Президент сайлови бўлиб ўтади. Бу айни вақтда ҳар бир фуқародан тортиб сиёсий партиялар зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида “Сайлов йилида: сиёсий фаоллик, қонунийлик ва янги қадамлар” мавзусида ўтказилганматбуот анжуманида айни шу хусусида сўз юритилди. Унда ҳудудий партия кенгашларининг раислари ва маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Вилоят партия кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов иштирокчиларга Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари ва халқимизга навбатдаги Мурожаатномасида илгари сурилган фикрлар, партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган партия лойиҳаларининг ижроси юзасидан ҳисобот берди. “Адолатчилар”нинг сиёсий майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди.

Мазкур матбуот анжуманида ўз ўрнида ҳудудий кенгашлар ва депутатлик гуруҳларининг ҳамкорликдаги фаолияти, жойларда ўтказилаётган сиёсий тадбирлар ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга бағишланган маърузалар эшитилди. ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Ўткирбек Арзиқулов, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати:

-Амалдаги йилмаълум маънода сиёсий партиялар учун ўзига хос синовли. Чунки фуқароларнинг Президент сайловида қанчалик фаол иштирок этишлари олиб бориладиган тарғибот тадбирларига боғлиқ. Барча ҳам бирдексайлов қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлардан ҳабардор эмас. Бу зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Бир сўз билан айтганда, жамоатчилик орасига чуқур кириб бориш баробарида тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишимиз зарур.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати.