Спорт

Президент мураббий бўлса...


15.08.2017   531

Хизмат ташрифи билан Иркутск вилояти ва Бурятияга борган Россия президенти В.Путин тадбирлардан сўнг Черемхово муниципал таълим бошқармасининг бошлиғи Вадим Семёновни кутилмаганда ҳузурига чорлади. Давлат раҳбари суҳбатдошини наъматак чой билан сийлагач, ундан 2018 йилги жаҳон чемпионатида Россия футбол жамоасининг қай тарзда иштирок этиши хусусида фикрини сўради.

- Ростини айтайми? Ёмон, - дея жавоб қайтарди муниципал таълим бошқармасининг бошлиғи.

Президент меҳмонининг сўзларига қўшилмади.

- Нима учун ёмон? Бундай тушкунлик нимаси? Эҳтимол ютмасмиз. Аммо нега ёмон ўйнаймиз экан? – сўради Путин.

Семёнов бунга жавобан россиялик футболчилар фақат президент мураббий бўлгандагина яхши ўйин кўрсатишлари мумкинлигини билдирди.

- Йўқ. Ҳар ким ўз иши билан шуғулланиши керак. Келинг, яхшиси, йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишади, деб ишонч билдирайлик, - деди президент россиялик футболчиларнинг яхши ўйин кўрсатишларига умид қилиб.