Андижон 24

Президент арчаси: БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ


30.12.2020   7709

Янги йил байрамининг ўзига хос шукуҳи бор. Айниқса, "Президент арчаси" тадбирининг таровати болажонлар билан янада завқли. Зеро, бунда бахтиёр болаликнинг таърифларга сиғмас авжи намоён. Мазкур тадбир тантаналари ҳар йилгидан ёрқин ва эсда қоларли ташкил этилди.

Вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган болажонларни "сеҳрли эшик" очилиб, кўм-кўк арча "кутиб олди".

Байрамона безатилган кошонада Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг меҳмони бўлишди.

Кичкинтойларни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги йил билан қутлар экан, юртимизда ёш авлод учун яратилаётган шароитлар ҳамда вилоятимизда таълим, спорт, санъат ва бошқа соҳаларда эришилаётган ютуқларга алоҳида тўхталди.

Қорбобо ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари байрамга янада жозиба бағишлади. Куй-қўшиқлар янгради.

Ватан, Истиқлол, Янги йил, бахтли болалик мадҳи оҳанглар, рақсларда намоён бўлди. Тантана сўнгида мамлакатимиз Президентининг табриги ўқиб эшиттирилди ва совғалари топширилди.

«auz.uz» online гуруҳи.