Андижон 24

Президент арчаси: БАЙРАМ БОЛАЛАР БИЛАН ГЎЗАЛ


29.12.2021   1698

– дея фахр билан сўз бошлади вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Президент арчаси” тантаналарида. – Ҳар бирингиз, Ўзбекистоннинг, Юртбошимизнинг фарзандисиз. Бугун кўзларингиздаги қувонч, ғайрат-шижоат, келажакка ишончни кўриб хурсанд бўлаяпман. Олиб борилаётган ишларимизнинг таг замирида сиз дилбандларимизнинг бахту иқболи, камоли турибди.

Вилоят қўғирчоқ театри бугун ҳар қачонгидан гавжум. “Президент арчаси” тантаналари беғубор болажонларни эртаклар оламига етаклади.Театрнинг муҳташам томоша зали 300 дан зиёд ўғил-қизлар билан тўлди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар вакилларижамланди. Улар орасида Ватанимиз мустақиллигиниҳимоя қилишда ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳарбийларнинг фарзандлари ҳам бор.

Қорбобо, Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари билан тантана янада шодликка бурканди. Байрамона безатилган саҳна, эртак ичидаги эртак - “Ўн икки ой” саргузаштлари олқишлар билан кутиб олинди. Қимматнинг эрка, тантиқлиги, Зулайҳонинг одоби, зукколиги тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан алоҳида эътирофга лойиқ бўлди. Шўх куй-қўшиқлар рақсларга уланди.

Театр фойесида жойлашган арча ёнида вилоят ҳокими томонидан 700 дан зиёд болаларга “Президент совғалари”ни топширилди.

– Вой-вуйй, совғаларни ажойиблигини қаранг, - дея хурсандлигини яширолмади кўзлари кулиб турган болакай.

Асадбек Ғофуров Асака туманидаги 37-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси. У якунланаётган йил болалар шаҳарчасидан асакалик Мукаррамхон Бўтаева хонадонига кўчиб ўтди.

–Янги йилни акаларим, оилам даврасида кутиб оламиз, - дейди суҳбатдошимиз. Президентимиз томонидан тақдим этилган Янги йил совғаси қалбимизга қувонч бахш этди. Бизга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликка жавобан аъло баҳоларда ўқиб, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиб етишишга астойдил интиламан.

Ҳувайдо ХЎЖАМҚУЛОВА,

Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.