Хорижда

ПОРАХЎР ҚЎЛГА ТУШГАЧ АШЁВИЙ ДАЛИЛНИ ЕБ ҚЎЙДИ


04.03.2020   1042

Россиялик порахўр амалдор тинтув пайти ашёвий далилни еб қўйди. Чиновникнинг қўлга олиниши ҳақидаги видеороликни Россия Тергов қўмитаси «YouTube»даги каналига жойлади.

Маълумотларга кўра, “Россельхознадзор” бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Иркутск шаҳрида 160 минг рубль пора олаётганда қўлга олинган. Тинтув пайти кутилмаганда у столдаги қоғозни олиб, тезда ютиб юборди ва тиқилиб қолди. Унинг қийналаётганини кўрган ФХХ ходими орқасига уриб қўяди.

ФХХ тахминича, қоғозда олинган поралар ҳақида маълумот бўлган.