Андижон 24

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ПАХТАОБОДДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ


21.06.2019   2160

ПАХТАОБОД (Аuz.uz). Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси томонидан тасдиқланган режага асосан Пахтаобод туманининг Тўққизбоғ махалласида фуқороларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда жамғарма туман бўлими хабар бермоқда.

Қабул аввалида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтаобод туман бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ғаниев сўнгги йиллардаги пенсия таъминоти тизимида юз берган ўзгаришлар тўғрисида сўзлади.

Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 14-банди, яъни деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Қабул давомида пенсия тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчиларга тўловларни амалга ошириш тартиби, ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга нафақалар тайинлаш тартиби, талаб этиладиган иш стажи ва хужжатлари, ихтиёрий суғурта бадалларини тўлаш тартиби юзасидан берилган тушунтиришлар берилди.

Қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Уларнинг 15 таси бўйича шу ернинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги сабабли алоҳида назоратга олинди.