Хорижда

Пенсия «олаётган» марҳума


18.11.2017   760

Россиянинг Магадан вилоятидаги Талай посёлкасида истиқомат қилувчи аёл ўтган йилнинг эрта баҳорида ҳаётдан кўз юмган ёлғиз яшовчи онасининг вафотини ҳаммадан яширди. Бу ҳолатни қайд этувчи ҳуқуқ органи ва ижтимоий муассаса ҳам онахоннинг ўлими бехабар қолдирилди. Боиси марҳуманинг қизида ғаразли мақсад пайдо бўлганди.

Онасининг пенсия пулини олишга нотариал тартибда тасдиқланган ишончномага эга аёл ҳар ойда маҳаллий почта бўлимига боришни канда қилмади. Шу тариқа у бир ярим йил давомида марҳума онаси номидан давлат пенсиясини олаверди. Ҳуқуқ-тартибот органлари унинг бу қилмишини фош қилгунларича, фирибгар кимса 467 мингдан зиёд Россия рублини ўзлаштириб бўлганди. РИА Новостининг хабар беришича, унга нисбатан товламачилик орқали йирик миқдордаги маблағни ўзлаштириш бўйича жиноий иш қўзғатилган.