«102» хабарлари

Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни: Давомат 90-95: ярашув 1: натижа: жиноятларнинг олдини олиш


22.02.2018   1033

Андижон тумани Саноат маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан ички ишлар идораси ҳамда бир қатор давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар ва ёшларнинг амалдаги қонунчилик юзасидан билимларини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

Ҳудуддаги 33-умумтаълим мактабида ўтказилган давомат тадбирида ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки кўздан кечирилди. Шу кунги ўқувчилар қамрови 90-95 фоизни ташкил этган. Мунтазам равишда дарсларга қатнамаётганлар аниқланмади ва кеч келган ўқувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу мактаб ўқувчиси Ф. Абдулазизова дўконда савдо қилаётгани ва ота-онаси хорижга ишлагани кетгани учун бувасининг қарамоғида қолгани маълум бўлди. Ўқувчини савдо ишларига жалб қилмаслик ва таълим-тарбияси билан жиддий шуғулланиш бўйича тушунчалар берилди.

- Профилактик тадбирлар доирасида 1 та оилавий келишмовчилиги бўлган эр-хотин яраштирилди. 5 та кўп қаватли уйлардаги хонадон эгалари билан суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди ва иситиш воситаларидан фойдаланганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш кераклиги тушунтирилди,-дейди профилактика инспектори Н.Қораҳўжаев.-Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида уйларга видеокузатув камераларини урнатиш масаласи муҳокама этилди.

Ўтказилаётган профилактик тадбирлар аҳолининг ҳуқуқлари билан биргаликда бурчларини хам англаб етишларида, жиноятларнинг олдини олишда катта аҳамият касб этмоқда.

Эгамназар АБДУЛБОҚИЕВ.