ЖАМИЯТ

ПАТРОНАЖ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


18.12.2018   1853

Избоскан туманида 132 нафар умумий амалиёт шифокори, 287 нафар патронаж ҳамшираси аҳолини тизимли тиббий кўрикдан ўтказишга жалб қилинган.

44 минг 810 хонадондаги223 минг 277 нафар аҳоли тиббий хатловдан ўтказилган.


Избоскан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Янги ҳаёт қишлоқ врачлик пунктида 12 нафар патронаж ҳамшираси Қораянтоқ, Чўртонлиқ маҳаллаларининг 1 минг 340 та хонадонида бўлиб, 8 минг 73 нафар аҳоли соғлиғини назорат қилади.

Эрталабдан ишга отланган Омадхон Ўринова 27 йилдирки, шу ҳудуд патронаж ҳамшираси бўлиб ишлайди. Ўзига бириктирилган аҳоли соғлиғи учун масъул. Шу боис, малакали ҳамшира ҳар бир хонадон аъзоси ҳақида тўлиқ маълумотга эга, кимга қандай тиббий ёрдам зарурлигини билади. У шарафли касб эгаси эканлигидан фахрланади ва қишлоқдошларининг сиҳатини истайди.

М. РУСТАМОВ.