Андижон 24

ПАРТИЯ ЕТАКЧИЛАРИ ҲАМ ОВОЗ БЕРДИ


22.12.2019   1975

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари сиёсий майдонга катта тайёргарлик билан кириб келди. Бугун ўз сайловолди дастури ва номзодларини илгари сурган “адолатчилар” сайловчи сифатида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, партия вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов ўз оила аъзолари билан Андижон туманидаги 630–сайлов участкасига кириб борди. Парламент ва маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодларнинг энг муносибларига овоз берди.

Ҳудди шу каби вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева Андижон шаҳридаги 28-сайловучасткасида ўз фуқаролик бурчини бажарди.

-Бизҳар бир номзодга ҳурмат кўзи билан қараймиз,-дейди М.Мусаева.-Сайловчиларуларни қўллаб-қувватламоқда. Мен партия фаоли сифатида парламент ва маҳаллий кенгашлар халқ ишонган ва бу ишончга муносибдепутатлар билан шаклланишидан хурсандман. Букелгусида ўз самарасини беради.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати.