Хорижда

Парҳезларнинг энг мақбули


06.01.2018   871

Америкадаги юрак, қон-томир касалликлари миллий институтининг тадқиқотчилари қаторасига саккизчи бор энг мақбул парҳезни танлашди.

Мазкур муассаса сайтида билдирилишича, ГҚПУ (гипертонияга қарши парҳез усули) тананинг умумий саломатлигига, қон босимининг меъёрлашувига, ошқозон-ичак йўллари органларининг тозаланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Мазкур парҳезнинг асосий талабларидан бири таркибида туз сақловчи маҳсулотлардан қисман ёки бутунлай воз кечиш зарур. Улар ўрнига таркиби натрийга бой емишларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Институт олимлари ГҚПУ парҳез билан овқатланишнинг 40 схемаси ичида энг яхшиси, деган хулосага келишди. Тиббиётчиларнинг маълумотларига қараганда, бу тарзда овқатланиш, бир қатор ҳолатларда, гипертония (қон босимининг ортиши)га қарши дори-дармонлардан воз кечишга олиб келиши мумкин экан.

Бундан сал аввал Абердин (Шотландия) университети тадқиқотчилари кучсиз калорияли парҳез емишлар умрни узайтиришини маълум қилишганди.

Уларнинг айтишича, кучсиз қувватли таомланиш дастури ортиқча вазн туфайли юз берадиган барвақт ўлим ҳолатини 18 фоизгача камайтириркан.