Андижон 24

Паловимизнинг довруғи дунёга татийди


20.03.2018   1643

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ошпазлар ассоциацияси вилоят бўлими ташаббуси билан ҳайратли ишга қўл урилди. Тасаввур қилинг, 2 тонналик палов!

“Боғи Бобур”да деярли барчанинг эътиборини тортаётган жойга ошиқдик. Бош ошпаз, Андижон шаҳридаги “Нодира” ресторани таомпази Хуршидбек Ҳасанов шундай дейди:

  • Тайёргарликни уч кун аввал бошладик. 400 кг қўй гўшти, 150 кг ёғ, 50 кг, думба ёғи, 400 кг сабзи, пиёзу зираворлар... паловга кетадиган масаллиқлар тайёр қилинди. Фақат ўрик дарахтининг ўтини ёқилади. Эрта тонгдан қозонга ёғ қуйилди. 12 нафар ошпаз дошқозон атрофида парвона. Ошга марҳамат, ҳаммага етади.