«102» хабарлари

«Паққилдоқфуруш» ушланди


04.01.2018   338

Вилоят ИИБ Тезкор бошкармаси ходимларининг шаҳрихонлик ҳамксблари билан ҳамкорликда ўтказган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида Шахрихон туманида яшовчи фуқаро К.А холис харидор, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Э.У.га 70 кути жами 3 минг 850 дона «Трения» дея номланувчи пиротехника воситаларини 650.000 сўмга сотаётган вақтида ушланди. Олиб борилган суриштирув давомида, Шахрихон туманида яшовчи фуқаро С.М.га тегишли озик-овкат кўчма растаси тагига 40 кути жами 2.200 дона пиротехника воситаларини яшириб, у ердан олиб келиб сотаётганлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида жами 110 кути пиротехника воситалари олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ Матбуот гуруҳи.