ЖАМИЯТ

ПАХТАОБОДДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ЭЪТИБОР ҚАНДАЙ


26.04.2019   1301

Сўнгги йилларда президентимиз раҳнамолигида мактабгача ва халқ таълими тизимлари сифатини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Тизимлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида Пахтаобод туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва уларни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга эътибор қаратилмоқда.

Мисол учун Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”, вилоят ҳокимининг 27 декабрдаги ҳамда туман ҳокимининг 29 декабрдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил учун туман махаллий бюджети жами 162 млрд 423 млн 895 минг сўмни ташкил этган бўлса, шундан, иш хақи харажатларига 116 млрд 892 млн 316 минг сўм, иш хақидан ажратмалар учун 28 млрд 986 млн 764 минг сўм ва бошқа ҳаражатларга 16 млрд 544 млн 815 минг сўмга яқин маблағ ажратилди.

Пахтаобод туманининг 2019 йил махаллий бюджетини тасдиқлашда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 июлдаги “Иқтисодий-ижтимоий соха муассасаларини 2018-2019 йилкуз-қишмавсумига тайёрлаш тўғрисида”гиқарори ижросини таминлашга алохида эътибор қаратилганини ҳам таъкидлаш лозим.

Шунга асосан бюджет маблағлари билан таъминланувчи ижтимоий соҳа муассасалари хатловдан ўтказилиб, иссиқлик тизимида носозлиги мавжуд муассаларни иссиқлик тизими таъмирлаш ишлари бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилди.

Хусусан, инвестиция дастури доирасида, маҳаллий бюджетдан ва даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан умумтаълим мактабларига жами 3 млрд 530 млн. сўм, мактабгача таълим муассасаларига жами 1 млрд 156 млн.сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилди.

Мазкур сарфланиши кўзда тутилган пул маблағлари, юқорида санаб ўтилган билим масканларининг ўқувчилари, шунингдек тарбияланувчиларига қулай шарт-шароит яратиш, уларни замонавий билим ва кўникмалар олиш йўлида соғлом муҳит яратилишида хизмат қилиши шубҳасиз.

О. РАСУЛОВ,

Пахтаободтуман хокимлигининг

молия бўлимибошлиғи.