Андижон 24

ПАХТАОБОДДА МАВСУМОЛДИ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ


20.08.2020   1728

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод тумани меҳнаткашлари билан пахта йиғим-терими мавсуми олдидан учрашди. Самимий, кўтаринки кайфият билан бошланган учрашув давомида вилоят ҳокими пахтаободликлар томонидан амалга оширилаётган ишлардан доимо мамнун эканлигини, уларга доимо ишонч билан қараб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида вилоят раҳбари тумандаги бир қатор камчиликларга ҳам тўхталиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

Манба: Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati