Андижон 24

ПАХТАОБОД ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИЛДИ


27.05.2019   1715

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги

ПҚ-4231-сонли “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлашга Пахтаобод туманида алоҳида эътибор бериляпти.

Туманимизда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар 318 тани ташкил этади. Улардан 152 тасига жорий йил 25 май ҳолати бўйича 711 000 000 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан:

- Туман хокими рахбарлигидаги 1-сектор худудида истиқомат қилувчи 47 нафар кам таъминланган оилага “Халқ банки” АТБ Пахтаобод туман филиали томонидан 276.0 млн сўм;

- Туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 45 нафар кам таъминланган оилага 147.0 млн сўм;

- Туман ИИБ бошлиғи рахбарлигидаги 3-сектор худудида истиқомат қилувчи 34 нафар кам таъминланган оилага 147.0 миллион сўм;

- Туман ДСИ бошлиғи рахбарлигидаги 4-сектор худудида истиқомат қилувчи 26 нафар кам таъминланган оилага 141 миллион сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

Туманда фаолият юритаётган 4 та сектор рахбарлари хамда шу секторларга бириктирилган МФЙ раисларининг хулосаларига асосан лойиҳаларини тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига ҳам амалга ошира олмайдиган энг кам таъминланган ва ўта ночор оилаларга эътибор қаратиляпти. Чунончи, З. Мирзаева (Нодирабегим МФЙ), С. Сатторов (Андижон МФЙ), И. Қодиров (Юқори МФЙ), Қ. Режапов (Навбахор ФЎЎБО), Ф. Дармонова (Эскиқўрғон МФЙ), А. Адишбаев (Пушмон МФЙ), М. Исомиддинов (Тўққизбоғ МФЙ), Х. Қувватова (Зиёли МФЙ), Д. Хомидова (Обод МФЙ), Х. Ўринбоев (Гулобод МФЙ)ларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

О. РАСУЛОВ,

Пахтаобод тумани молия

бўлими мудири.