Андижон 24

ПАХТАОБОД ТУМАНИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 200 МЛН ДОЛЛАРГА ЯҚИН ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИЛАДИ


09.10.2019   1678

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида Жаҳон банки экспертлари ва вазирлик вакиллари билан биргаликда «Обод қишлоқ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича конференция бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳага республиканинг 400дан ортиқ қишлоқлари киритилган бўлиб, уларнинг орасида Андижон вилояти Пахтаобод тумани Соҳил қишлоғи ҳам киритилган.

“Тараққиёт” аҳолини турмуш тарзини ривожлантириш маркази вакили Шамшод Юнусов лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берди.

«Жорий йилнинг июнь ойидан бери Жаҳон банки ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан ҳамкорликда йирик лойиҳада иштирок этишни бошладик. Лойиҳанинг бир қисми сифатида Пахтаобод тумани Соҳил қишлоғи танлаб олинди. Бунда ҳудуднинг оғир шароити ҳисобга олинди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришда аҳоли фикрини тўлиқ қамраб олишга ҳаракат қилинди, яъни бунда уларнинг муаммолари тингланди. Кузатувларимизга кўра, Соҳил қишлоғида сув, электр таъминотида камчиликлар, ички йўллар таъмирланиши, қўшимча мактаб қурилиши зарурияти каби ҳолатлар аниқланди. 2020 йилдан бошлаб лойиҳага старт берилади. Ушбу йирик лойиҳага Жаҳон банки томонидан

қарийб 100 млн АҚШ доллари, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан эса 83,6 млн АҚШ доллари йўналтирилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.