ЖАМИЯТ

«ПАДАРКУШ» - МАКТАБ САҲНАСИДА


18.02.2020   1511

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллигини муносабати билан Шаҳрихон туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабида адабий кечабўлиб ўтди.Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилариМ. Ярқулова , Х.Маматқулова , О.Ҳайдаровалар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда 10-“а” ва 10-“б” синф ўқувчилари таниқли аллома, ёзувчи ва жамоат арбобининг ҳаёти ва ижоди борасидаги билимларини бир неча шартлар асосида синовдан ўтказишди.

Ўзбек драматургиясининг асосчисининг “Падаркуш” драмасидан саҳналаштирилган парча, ижодига мансуб асарлар талқини, бадиий чиқишлар томошабинлар эътиборини ўзига тортди.

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, содиқ фарзанд сифатида эл хизматига камарбаста бўлиш, буюк аждодларимиздан ибрат олиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур кеча ўқувчиларимиз маънавий ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб қолди.

Н. БАРАТОВА,

Шаҳрихон туманидаги 29- умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.