ЖАМИЯТ

«ОЗОДАЛИКНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАШИМИЗ КЕРАК»


13.04.2020   1771

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,Пахтаобод тумани марказий кўчаларидаги йўл ёқаларига 145 та чиқинди қутилари жойлаштирилди.

-Кимлар учундир бу арзимас воқеадек туюлиши мумкин,-дейди Пахтаобод туманидаги “Маданият” қишлоғида яшовчи Зафарбек Олимов. –Бироқ, фуқаролардаги озодалик, санитария-гигиена талабларига риоя этиш аслида мана шундай кичик сабаблардан бошланади. Ушбу ҳолатга жавобан ҳамюртларимиз ҳам озодаликка қатъий амал қилишлари лозим. Зеро, озодалик ҳар биримизнинг ўзимиздан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бу каби хайрли иш Хўжаобод туманидан бошланган эди. Айни пайтда ҳудуддагибарча йўллар четида чиқиндилар учун махсус қутилар мавжуд.

Саминжон ҲУСАНОВ.