Андижон 24

O’zLiDeP раҳбари андижонлик фермер ва тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ечимига кўмаклашди


09.03.2020   643

Бўстон туманидаги “Sayyorafavvorasi” хусусий корхонаси 2017 йилда ташкил топган. Тадбиркор Ботиржон Қодиров ташаббуси билан барпо бўлган мазкур корхона икки тармоқда фаолият олиб боради. Тумандаги 110 та фермер хўжалиги майдонларида ҳамда “Bo’zimkonrivoji SL” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 1120 гектар ер майдонида етиштирилаётган оқ олтинни қабул қилиш, қайта ишлаш (“Saboklaster”) ва ип-калава ишлаб чиқариш (“Sabotex”) жараёнларини ўз ичига олади.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг мазкур корхонага ташрифи давомида дастлаб фаолият билан атрофлича танишилди. Ҳар икки тармоқда олиб борилаётган намунали ишлар, соҳада эришилаётан ютуқлар алоҳида эътироф этилиб, ушбу тадбир йиғилган тадбиркор ва фермерлар учун тажриба машғулоти эканлиги таъкидланди.

Хусусий корхонага қарашли “Saboklasnter” пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш бўлимида бўлиб ўтган давра суҳбати қишлоқ хўжалиги соҳаси муаммолари ечими, мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланди. Ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олган учрашув иштирокчиларининг тадбирдан мамнун эканликлари юз-кўзларида намён бўлди.

- Бугун аҳоли ўртасида камбағалликни камайтириш зарурлиги бўйича ҳар қадамда эшитяпмиз, - дейди халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ойбек Юлдашев. – Аммо амалий натижага эришиш учун фақат оғзаки фикр билан иш битмайди. Ҳанузгача фуқароларимизда йўналишда билим ва кўникмалар етарли деб бўлмайди. Шунинг учун тадбиркорлик борасида махсус дарсликлар яратилиши, жоиз бўлса, таълим муассасаларига махсус фанлар киритилиши керак. Шу билан бирга оммавий ахборот воситаларида, ижтимой тармоқларда ҳам кўрсатувлар, эшиттиришлар, роликлар намойишларини кўпайтириш даркор. Ушбу таклифим ҳурматли раисимиз томонидан қўллаб-қувватланганидан хурсанд бўлдим.

Фермерлар ўртасида давлат монополиясига қарши эркин рақобатни шакллантириш, кластер тўғрисида қонун қабул қилиш, тадбиркорликни бошлаётганлар учун солиқ солишдаги имтиёзли муддатни янада узайтириш каби асосли таклифлар республика Фермерлар Кенгаши ҳамда партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Хаитов томонидан янги қонун лойиҳалари муҳокамаларида кўриб чиқиш учун ёзиб олинди.

Ҳожимуҳаммад Хасанхонов,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири.