Андижон 24

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҚАЙСИ ТУРЛАРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ (ҚҚС) ДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ?


09.01.2019   3542

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги"Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига биноан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган маҳсулотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланди.

Мазкур рўйхатда Қуйидаги

маҳсулотлар

Қайд этилган:

1.Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳамда уларнинг сўйилган маҳсулотлари.

2. Балиқ.

3. Картошка.

4. Пиёз.

5. Тухум.

6. Гуруч (барча навлари).

7. Шакар.

8. Нон маҳсулотлари (ишлаб чиқариш ва реализация қилишда).

Қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Ушбу қарор аҳолининг кундалик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, истеъмол бозорида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, эҳтиёж ва талаб ўртасидаги мувозанатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.