ЖАМИЯТ

ОЙ ЕРДАН УЗОҚЛАШМОҚДА ВА БУ ЖАРАЁН КУЧЛИ ЗИЛЗИЛАРГА САБАБ БЎЛМОҚДА


01.08.2019   1853

Ой Ердан узоқлашаётгани сабабли сайёранинг айланиши секинлашмоқда ва бу кучли ҳамда давомли зилзилаларга олиб келмоқда. Бу ҳақда NASA мутахассиси Метью Фанк маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».

Мутахассиснинг билдиришича, ҳозирда Ой ҳар йили Ердан 4 сантиметрга узоқлашмоқда. Бунинг оқибати ўлароқ, Ер айланиши тезлиги пасайиши янада кучли зилзилаларга олиб келиши мумкин.

Олимларнинг қайд этишича, ХХ аср аввалидан бери сайёра йилига 25 дан 30 тагача кучли ер тебранишини бошидан кечирган 5 та давр бўлган. Уларнинг барчасида Ер айланиши тезлиги камайгани кузатилган.