Андижон 24

Ой бориб, омон қайтинглар


09.05.2018   2679

Ўтган асрнинг 30-40 йиллари. Оддий ўзбек қишлоғи. Очарчилик уқубатлари энди-энди барҳам топаётган давр. Қишлоқ радиосидан дахшатли хабар янгради “Уруш бошланди”. Булар саҳна кўринишлри орқали яна бир бор ёдга олинди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят театри ижодкорлари томонидан яратилиб, очиқ-осмон остида намойиш қилинган спектакл мозий воқелигини қайта гавдалантирди.

Саҳна кўринишларида 1941 йилда фарзандларини аёвсиз урушга кузатаётган ота-оналарнинг дарди, 1945 йилда қозонилган Ғалабанинг қувончли кунларидаги кўз ёшлари ифоданлаган. Ўзбекистондан биринчилардан бўлиб Соввет Иттифоқи қаҳрамони деган юксак номга сазовор бўлган Қўчқор Турдиев, Тўхтасин Мирзаев, Сульги Лутфуллина, Ғуломжон Ёқубов, Неъматжон Йўлдошев кабиларнинг жасорати маҳорат билан очиб берилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида хизмат вазифасини ўтаётганаскарлар томонидан намойиш этилган жанговор тайёргарлик жараёнлари йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Ҳарбий оркестр садолари остида кириб келган аскарлар, «Тинчлик учун!», «Ғалаба учун!», «Ватанимиз учун!», «Хотира мангу», «Ватан улуғ, бурч муқаддас!», шиорлари қадалган ҳарбий ва жанговор техникалар намойиши кўтаринки кайфиятда кутиб олинди.

Бундай тадбирда бирор маротаба иштирок этмагандим, - дейди Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси Муроджон Сулаймонов. – Ҳарбий парадни гуруҳдошларим билан кузатар эканман, кўнглимда Ватанга бўлган муҳаббатим икки ҳисса ошди. Шундай тинч ва осуда юрт фарзанди бўлганимдан фахрланаман. Аждодларимизга муносиб авлод бўлишга ҳаракат қиламан.

«auz.uz» online гуруҳи.