Андижон 24

ОСОЙИШТАЛИК ПОСБОНЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИЛАР


23.04.2019   2181

Андижон шаҳри ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлатириш бўлими таянч пунктлари профилактика инспекторлари ёрдамчиларига рухсатнома бериш, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаолларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

2018 йил 24 декабрда қабул қилинган Президент қарори асосида "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилди. Ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари ҳар ойда иш ҳақининг 100 фоизигача миқдорида пул мукофотлари билан муносиб тақдирланиб келинмоқда.

Шунга мувофиқ Андижон шаҳри ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 40 нафар профилактика инспекторлари ва шаҳардаги 40 нафар маҳалла фаолларига рағбатлантириш маблағлари ҳисобидан 73 миллион сўм миқдорида мукофотлар топширилди.

Мукофотларни вилоят ҳокими ШуҳратбекАбдураҳмонов ва ички ишлар вазири ПўлатБобожоновлар топширдилар.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда Андижон шаҳри ва Хўжаобод туманида "Намунали ҳудуд" тажрибасини яратиш бўйича ишга киришилган. Шаҳарнинг аҳоли гавжум жойларига вилоят ҳокимининг ташаббуси билан 16 та мобиль постлар, 50 дона ташвиш қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди.

Профилактика инспекторлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча 20 дона компьютер жамламаси ҳамда 108 дона "МI" русумли телефон аппаратлари билан таъминланди.

Аъзамжон Қодиров.

Муаллиф олган сурат.