Андижон 24

ОРОМГОҲЛАР ЎҚУВЧИЛАРНИ 10 ИЮНДАН ЎЗ БАҒРИГА ОЛАДИ


08.06.2019   1964

Вилоятимиздаги соғломлаштириш оромгоҳлари ва майдончалари 10 июндан ўқувчиларни ўз бағрига олади. Бу ҳақда “auz.uz” га вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси хабар бермоқда.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Нодира Абдураҳмонованиниг маълум қилишича, жорий йилда тўртта мавсумда шаҳар четидаги оромгоҳларда 9 минг 100 нафар болажонларни соғломлаштириш режалаштирилган. Ундан ташқари вилоят бўйича 45 та соғломлаштириш майдончаларида 13 минг 350 нафар болалар соғломлаштирилади.

- Давлатимиз томонидан болалар оромгоҳларининг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, уларни замонавий дам олиш масканларига айлантиришга катта эътибор қаратилиб, оромгоҳлар йилдан-йилга янгиланиб бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур, - дейди бирлашма раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – ёшлар бирлашмаси раиси ўринбосари Файзулло Дадажонов. - Хусусан, қабул қилинаётган Манзилли дастурлар асосида мамлакатимизда бугунгача Пахтаобод туманида 100 ўринга мўлжалланган “Бўстон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бунёд этилди. 13 та шаҳар четидаги болалар сорғломлаштириш оромгоҳлари таъмирдан чиқарилиб, замонавий кўринишга келтирилди. Мазкур бунёдкорлик ишлари натижасида, оромгоҳлардаги ўринлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Маълумот учун вилоятимизда мавжуд барча оромгоҳлар жорий йилнинг 10 июнидан ўз фаолиятини бошлайди ва биринчи мавсумда 2 минг 200 га яқин болажонларни ўз бағрига олади.