Андижон 24

ОРКЕСТР ИЖРОСИДАГИ ЖАҲОН ДУРДОНАЛАРИ


03.06.2019   2420

Фестиваль доирасида пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури вилоятнинг маданий ҳаётида унутилмас воқеа бўлди.

Дунё тан олган бадиий жамоанинг маҳоратидан баҳра олиш, жаҳон классикаси дурдоналарининг жозибаси иштиёқида минглаб андижониклар ушбу оқшомда марказий маданият ва истироҳат боғи амфитеатрига ошиқди. Гарчи Навоий боғининг амфитеатр саҳнасида намойиш этилган дастур ёз ёмғири остида якунланган бўлсада, санъат ихлосмандларига завқ бағишлади.

Дид билан безатилган саҳна марказига ўрнатилган монитор орқали вилоятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари солномаси намойиш этилди.

Концерт аввалида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Президентимизнинг Андижонга ташрифи давомида белгилаб берган вазифалари хусусида тўхталиб, 25 триллион сўмлик 910 та лойиҳанинг бажарилиши самарасида 46 минг 600 иш ўрни яратилишини таъкидлаб ўтди. Қурилиш ва ободонлаштиришга 1 триллион 846 миллиард сўм йўналтирилаётгани ҳам бунёдкорлик кўламидан далолат беради. Марҳамат ва Бўз туманлари марказларини Мирзачўл тажрибаси асосида реконструкция қилишга киришилди.

Бунёдкорлик ифодаси бўлган “Андижонимизни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!” шиори остида ўтказилаётган фестиваль ғолиблари тақдирландилар. “Энг обод туман” номинациясида Қўрғонтепа тумани ғолиб топилди. “Энг кўркам маҳалла” сифатида Пахтаобод тумани, Учкўза маҳалласи эътироф этилди. Мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, маданият ва соғлиқни сақлаш бошқармалари фаол иштироки учун тақдирландилар. Алоҳида фаоллиги учун вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда давлат санитария—эпидемиология назорати маркази тақдирландилар. Вилоят ҳокими мазкур фестиваль май ойининг учинчи декадасида мунтазам равишда ташкил этилишини маълум қилиб, унинг доирасида Юртбошимиз илгари сурган ташаббуснинг Андижон тажрибаси оммалаштирилишини айтиб ўтди.

...Прожекторлар, иллюминация ва неон чироқлари воситасида кафтдек намоён бўлган саҳнада Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри ва опера санъати юлдузларимумтоз куй ва қўшиқлар ижро этдилар.

Ўзбек ва рус кинофильмларидан сараланган попурри, Зульфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ширин Маматова ижросидаги ария ва бошқа асарлар шулар жумласидандир.

«auz.uz» online гуруҳи.