Бугуннинг гапи

«OPEN ANDIJAN» I-ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ. МЕҲМОНЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ. (+ВИДЕО)


20.10.2019   3386

Форум иштирокчиларисўлим гўша бўлмиш Хонобод шаҳрига йўл олдилар. Вилоят марказидан Булоқбоши-Хўжаобод-Жалақудуқ-Қўрғонтепа-Қорасув-Хонобод йўналишидаги саёҳат давомида меҳмонлар янгиланаётган Ўзбекистоннинг Бобурий заминдаги амалий ифодасига гувоҳ бўлдилар. Форум иштирокчиларини карнай-сурнай садолари остида, гуллар билан Хонобод аҳли шаҳар ҳокими бошчилигида кутиб олдилар.

Хононбоднинг Хонтоғ адирликларида Ташкилот ва корхоналар, шаҳар ва туманлар ҳамда якка тартибда хоҳловчилар ўз ташаббуслари билан бунёд этилган дам олиш масканлари худудида вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов форумда иштирокчилари билан учрашув ўтказди. Хонободнинг чиройли манзаралари, ёқимли об-ҳавоси ҳақида вилоят ҳокими гапирар экан, бу жойни бугунгидан ҳам гўзалроқ қилиш мақсадида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилётганлигини алоҳида айтиб ўтди.

Хақийқатдан ҳам бир вақтлар одам қадами етмаган адирликларда бир биридан чиройли ва шинам дала-ҳовлилар кўзни қувонтиради. Хонобод шаҳрининг Истиқлол маҳалласидан ажратиб берилган 30 гектарли майдонда минглаб дала-ҳовлилар бунёд этилмоқда.

Тадбир сўнгида дам олиш масканида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, у ердаги туристик имкониятлар билан танишиш истагини билдирган форум иштирокчилари учунпресс-тур ташкил қилинди.

+

Шундан сўнг меҳмонлар бир пиёла чойга таклиф этилиб, даврада Хонободнинг бугунги тароват, янги лойиҳалар ва бу жойга инвестиция олиб кириш хусусида фикр-мулоҳазалар юритдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.