Сайлов - 2021

ОПА-СИНГИЛДЕК ОНАХОНЛАР САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА


24.10.2021   1051

Олтинкўл туманидаги 618-сайлов участкасигакелган онахонлар билан бирга ўзгача файз ҳам кириб келди. Юзларидан нур ёғилаётган101га тўлган Турсинхон Сирожиддинова 81 ёшли қизи билан Президент сайловига овоз бериш учун ташриф буюрдилар. Ёшлари улуғ бўлсада, бардам ва тетик. Сиёсий жараёнда фаоллик билан қатнашаётганлиги барчага ўрнак бўлишга арзийди.

  • Фарғона канали қурилишида қатнашганмиз, меҳнат қилганмиз, қанча-қанча қийинчиликлар билан шундай тинч, осойишта, гўзал кунларга етиб келдик, шукр, - дейди онахон. – Қилган меҳнатларимиз мукофоти – нафақа пулларимизни олиб, чиройли ҳаёт кечирмоқдамиз. Фарзандларим, невара, эвараларим келажаги учун овоз бердим. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дея дуо қилди онахон.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.