Андижон 24

ONLINE: ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ АНДИЖОНЛИК ЁШЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ


30.06.2019   1420

АНДИЖОН (auz.uz). Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан йўллаган байрам табригини беш мингдан ортиқ ёшларга Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқиб берди. Бу ҳақда Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтаётган “Беш ташаббус билан келажак сари” шиори остидаги гала-концертда иштирок этаётган auz.uz мухбирлари хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда иккинчи маротаба ўтказилаётган мазкур тадбирга вилоятимиздаги таълим муассасаларининг фаол, изланувчан ва ташаббускор ёшлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари таклиф қилинди.