Андижон 24

ONLINE: ОТАСИ ТАШЛАБ КЕТГАН ҚИЗЛАРНИНГ ДАРДИГА ҲЕЧ КИМ ПАРВО ҚИЛМАГАН. ВИЛОЯТ РАҲБАРИ УЛАРНИ ОТАЛИҚҚА ОЛДИ


29.06.2019   2120

ҚОРАСУВ (Аuz.uz). Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Қорасув маданият ва истироҳат боғида фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглашда ҳамда уларнинг ечимини топишда давом этмоқда.

Обод турмуш маҳалласи, Шижоат кўчасида истиқомат қилувчи Раҳимахон Ортиқова синглисининг 4 нафар қизининг муаммосини ечишда амалий ёрдам сўраб, уларни ҳоким қабулига етаклаб келган. Унинг айтишича, бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилишган. Хаттоки, вилоят ҳокими қабулига кириш учун ҳаракат қилишган. Афсуски, ёрдам беришни ваъда қилган раҳбарлар ўз лафзида туришмаган, туман ҳокимлиги вакиллари эса вилоят марказида ўтказилган сайёр қабулларга киритилмаган.

- Отам онам билан ажрашиб, бизни ташлаб кетган, - дея йиғлайди Дилфуза Қўчқарова. – Қонуний тартибда бизга алимент пули берилиши керак, лекин бермайди. У ҳам майли ўзимиз яшаётган уйдан чиқиб кетишга мажбурламоқда. Уйимизни сақлаб қолиш мақсадида судга мурожаат қилганмиз. Афсуски, ишимиз ижобий ҳал бўлмаяпти. Ўз отам ёрдам бериш ўрнига, аксинча кун ора жанжал қилгани келади. Онам бизни боқиш учун Россияга ишлашга кетган. Барчасидан паймонамиз тўлди. Нима қилишни билмаймиз. Илтимос, бизга ёрдам беринг ҳокимбува.

Қизлар учун Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳаласида қурилган хонадонлардан бири ажратиладиган, қизларнинг тўнғичи бўлган Дилафруз эса шу маҳаллада фаолият олиб бораётган мактабгача таълим муассасасига ишга жойлаштириладиган бўлди. Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси томонидан зудлик билан алимент пуллари ундирилиши белгиланди.

Сайёр қабул давом этмоқда. Тезкор ва холис ахборотларни олиш учун аuz.uz сайтини кузатиб боринг.