Андижон 24

ONLINE: АНДИЖОНЛИК “МАРД ЎҒЛОН”ЛАРГА МУКОФОТЛАР ТОПШИРИЛДИ


30.06.2019   1271

АНДИЖОН (auz.uz). Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган гала-концерт давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 июндаги қарорига асосан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган андижонлик икки нафар йигитларга мукофотлар тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда auz.uz мухбирлари хабар бермоқда.

Юқоридаги қарорга асосан, мукофотга Андижон шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳарбийлаштирилган қисм бошлиғининг ўринбосари Позилов Дилхушбек Орифжон ўғли, Андижон машинасозлик институти лаборанти Умаров Ойбек Тулкунжановичлар лойиқ кўрилди.

Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга байрам табриги ўқиб эшиттирилганидан сўнг совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Маълумот учун, ушбу мукофот мамлакатимиз раҳбари таклифи билан 2017 йилда таъсис этилган бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларга берилади.